Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Президент марказида жойлашган 211-сонли сайлов участкасида атом электр станцияси қуриш бўйича республика референдумида овоз беришда иштирок этди.
Овоз беришдан кейин Тоқаев маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди. Жумладан, давлат раҳбари референдум натижаларига оид умидлари билан ўртоқлашди.
«Шубҳасиз, бугунги кун тарихда қолади. Фуқароларимиз танлов қилишлари керак - атом электр станцияси бўлиш ёки бўлмаслик. Референдум тўғридан-тўғри демократиянинг жуда самарали механизмидир. Халқ қандай қарор қабул қилмасин, давлат унинг хоҳиш-иродаси билан бошқарилади. Ишончим комилки, тўғри қарор қабул қилинади. Дарҳақиқат, бу муҳим воқеа. Шунинг учун мен референдум ўтказиш тарафдориман», — деди давлат раҳбари.
Кейин президентдан референдум натижаларига кўра қарор халқ томонидан қўллаб-қувватланса, АЭС қурилишида ким иштирок этиши сўралган.
“Бу қийин савол. Ҳукумат таҳлил қилиб, тегишли музокаралар олиб бориши керак. Бу масала бўйича менинг шахсий қарашим шундан иборатки, Қозоғистонда энг илғор технологияларга эга глобал компаниялардан иборат халқаро консорциум ишлаши керак, - деди давлат раҳбари.