Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тоқаев бугун янги бош вазир номзодини тақдим этади

A A A
Тоқаев бугун янги бош вазир номзодини тақдим этади

Бугун, 11 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мажлисда нутқ сўзлайди. Президент матбуот котиби Берик Уалининг маълум қилишича, давлат раҳбарининг парламентдаги нутқи соат 11:15 да режалаштирилган. Онлайн кўрсатув «Хабар24»да бўлиб ўтади.

«Бугун соат 11:15 да давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев парламент мажлисида йиғилишда иштирок этади ва у ерда янги бош вазир номзодини, иқтисодий соҳаларни тақдим этади», — деди Уали.

Аввалроқ, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Токаев 11 январь куни парламентга ҳукуматнинг янги таркиби бўйича таклиф киритиши ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўткир муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар қўйишини таъкидлаган эди.

Шунингдек, кадрлар ўзгариши ҳақида президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди. «Президент ҳукуматни истеъфога чиқарди. Ҳозир ҳамма вазирлар вазифасини бажармоқда... Ким кетишини президентнинг ўзи ҳал қилади. Ҳукумат қайта тузилади. Албатта, кадрлар ўзгариши бўлади», деди у «Хабар 24» телеканали эфирида.

Киритилди: 09:19 11.01.2022. Ўқилди: 2957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар