Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Толибон Тожикистон ва Ўзбекистондан электр энергияси учун 100 миллион доллар қарздор

Толибон Тожикистон ва Ўзбекистондан электр энергияси учун 100 миллион доллар қарздор

Толибоннинг Сув ва энергетика вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Муҳаммад Нусратга кўра, Афғонистоннинг DABS энергетика компаниясига қарзларни тўлашда Ўзбекистон ва Тожикистон банкларидаги маблағ ўтказиш билан боғлиқ айрим муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Афғонистон томонининг хоҳиши ва ниятига қарамай, ҳозирча тўловни амалга оширишнинг имкони йўқ.

DABS вакили Омонулла Ғолиб кредитор мамлакатлар банклари билан боғлиқ муаммолар Украина можароси сабабли юзага келганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Афғонистон Марказий Осиё давлатларида электр энергиясини харид қилиш учун йилига қарийб 300 миллион доллар сарфлайди, шундан 108 миллион доллари Ўзбекистон ҳисобига тўғри келади.

Киритилди: 00:57 19.05.2022. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!