Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Толибон Британия шаҳзодасининг судга топширилишини талаб қилмоқда

Толибон Британия шаҳзодасининг судга топширилишини талаб қилмоқда

"Британия шаҳзодаси Гаррининг Афғонистонда хизмат қилаётган вақтида содир этган қотилликлари ҳақидаги маълумотлар судга топширилиши керак, чунки улар инсониятга қарши жиноятдир. Ҳалок бўлганлар ўз ватани озодлиги учун курашган қаҳрамон, сиз эса босқинчилар эдингиз", — деб таъкидлади Толибоннинг юқори мартабали вакили Суҳайл Шоҳин Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ Британия ОАВларида Шаҳзоданинг Spare деб номланган автобиографиясидан парчалар чоп этилган эди. Бу китобда, хусусан, шаҳзода Гарри Афғонистонда 25 нафар Толибон жангчисини ўлдиргани, у ерда Apache вертолётини бошқаргани қайд этилган. "Менимча, ўлганлар сони 25 нафар эди. Бу рақам мен учун фахр эмас, лекин безовта ҳам қилмайди", — деб ёзади у.‌‌

Киритилди: 01:16 07.01.2023. Ўқилди: 4123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!