Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Толибон" Aфғонистоннинг Қандаҳордаги қамоқхонасини эгаллаб олди

A A A
"Толибон" Aфғонистоннинг Қандаҳордаги қамоқхонасини эгаллаб олди

Толибон ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид "Толибон" Aфғонистоннинг Қандаҳордаги қамоқхонасини эгаллаб олганини эълон қилди.

Tolo News манбасининг маҳаллий аҳолига таяниб хабар беришича, "Толибон" Қандаҳор ва қўшни Орузган вилоятига ҳужумларни қайта бошлаган.

"Кандаҳор шаҳридаги марказий қамоқхона бугун кечқурун узоқ қамалдан сўнг бутунлай босиб олинди", - дейилади Мужоҳиднинг твиттердаги баёнотида. "Толибон"га кўра, юзлаб маҳбуслар озод қилинган, ахлоқ тузатиш муассасаси ходимлари радикалларга таслим бўлган.

Aфғонистонда сўнгги ойларда қишлоқ ва чегарадош ҳудудларнинг муҳим ҳудудларини эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган ҳукумат кучлари ва "Толибон" жангарилари ўртасидаги қарама-қаршилик бир неча йиллардан бери давом этмоқда.

Киритилди: 23:19 11.08.2021. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!