Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Толибон” Афғонистоннинг Ғарбдаги элчихоналарини тан олмайда

A A A
“Толибон” Афғонистоннинг Ғарбдаги элчихоналарини тан олмайда

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Германия ва бошқа Ғарб мамлакатларидаги элчихоналари томонидан берилган визалар ва паспортларни тан олишдан бош тортди.

“Толибон” назоратидаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Берлин ва Бонндаги, шунингдек, Австрия, Швейцария, Бельгия, Польша ҳамда Европанинг бошқа давлатларидаги элчихоналар ва консулликлар томонидан берилган паспорт, визалар ва бошқа ҳужжатларни тан олмаслигига аниқлик киритган.

“Толибон” хориждаги афғонлар ва Афғонистонга боришни хоҳловчи хорижликларни бошқа давлатлардаги хайрихоҳ ваколатхоналарнинг консуллик хизматига мурожаат қилишга чақирган. Ҳаракат вакилларига кўра, улар “Толибон” билан “ўзбошимча” ва “номувофиқ” ҳаракат қилган афғон дипломатик миссиялари билан ҳамкорлик қилмайди.

Янги чора фақат “Толибон”нинг хорижий миссиялар устидан назоратни тиклашга уриниши бўлиши мумкин, деб ёзади дпа агентлиги.

Киритилди: 23:25 30.07.2024. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!