Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Толибон Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини эгаллади

A A A
Толибон Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини эгаллади

Ҳозирда Толибон жангарилари Афғонистоннинг 65 фоизини назорат қилмоқда. АҚШ қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилиши муносабати билан Афғонистон ҳукумат кучларининг имкониятлари анча заифлашган.

Ал -Жазира телеканали маълумотларига кўра, толиблар Афғонистоннинг 34 вилоятидан саккизтасининг пойтахтларини бир ҳафтадан кам вақт ичида эгаллаб олишган. Биринчи пойтахт Заранж шаҳри 6 августда босиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати ўтган йили Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш бўйича Толибон билан келишган эди. Буткул тарк этиш шу йилнинг 11 сентябрига қадар якунлаш режалаштирилган. Америкаликлар мамлакатда 20 йилдан буён хизмат қилишди.

АҚШ қўшинларини олиб чиқиш фонида Толибон ҳукумат кучлари позицияларига ҳужум бошлади. Июль ойи охирида ҳаракат Афғонистон чегарасининг 90 фоизини назорат қилишини даъво қилганди.

Киритилди: 14:21 11.08.2021. Ўқилди: 2938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!