Япониялик 13 ёшли скейтбордчи Момидзи Нисия Токиодаги «стрит» чиқишида Олимпиада-2020 ғолибига айланди.
Нисия олтин медални қўлга киритган кунида 13 ёшу 330 кунлик бўлиб, ёзги Олимпиаданинг энг ёш ғолиблари рўйхатида 2-ўринда қайд этилди.
Бу борадаги рекорд америкалик Маржори Гестрингга тегишли бўлиб, у 1936 йилги Берлиндаги Олимпиадада сувга сакрашда олтин медални қўлга киритганида 13 ёшу 268 кунлик бўлган.
Қайд этиш жоиз, скейтбординг спорт тури илк марта Токио Олимпиадасида алоҳида мусобақа сифатида ўтказилмоқда. Эътиборлиси, 2-ўринни эгаллаган бразилиялик Райсса Лил ҳам 13 ёшда, 3-ўриндаги япониялик Накаями эса 16 ёшда.