Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожикистонда 400 та қозонда 10 тонна палов дамланди

Тожикистонда 400 та қозонда 10 тонна палов дамланди

ДУШАНБЕ (Тuron24) – Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Абулқосим Фирдавсий номли маданий-истироҳат боғида “Ошу палов” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир доирасида 400 та қозонда умумий ҳисобда 10 тонна палов дамланди.

Фестивалда мамлакатнинг турли минтақаларидан 200 дан ортиқ ошпазлар қатнашиб, паловнинг 50 дан ортиқ турини тайёрлашди.

Шунингдек, фестивалга келган хорижликлар палов тайёрлаш усули билан ҳам танишишди.

Бош ошпаз Собиржон Муҳаммаджонов бошчилигида энг кўп миқдорда – бир тонналик ош пиширилди. Паловга 250 кг гуруч, 200 кг гўшт, 350 кг сабзи, 90 литр ёғ, 30 кг пиёз, 1 кг зира, 1 кг қалампир, 1 кг барбарис ва бошқа зираворлар солинди.

Тадбир Тожикистонда эълон қилинган “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” доирасида ўтказилди.

Manba: turon24. uz

Киритилди: 23:29 10.11.2018. Ўқилди: 1768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!