Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тожикистон ва Эрон ҳамкорликка оид 5 та ҳужжат имзолади

Тожикистон ва Эрон ҳамкорликка оид 5 та ҳужжат имзолади

6 май куни Шероз (Эрон) шаҳрида Тожикистон ва Эрон 17-қўшма комиссиясининг мажлиси якунланди. Натижада 5 та ҳужжат имзоланди:

🔹 Эрон ва Тожикистон қўшма комиссияси баённомаси
🔹 Тожикистон Стандартлаштириш агентлиги ва Эрон миллий стандартлаштириш бошқармаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси
🔹 Эроннинг Фароб компанияси ва Тожикистон Энергетика вазирлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси
🔹 Эроннинг “Sotrobi FormaDgustari Porsiyon” компанияси ва Тожикистон балиқ етиштирувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси
🔹 Эрон сармоя агентлиги ва “Tajik Invest” компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси.

ISNA агентлигининг хабар беришича , Энергетика вазири Далер Жума учрашув якунларидан мамнунлигини билдириб, ушбу ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун барқарор асос яратишини таъкидлади.

Унинг эронлик ҳамкасби Аббос Алиободий таъкидлаганидек, “имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликни мустаҳкамлашда Эрон ва Тожикистон тадбиркорлари ва иқтисодий фаолларини қўллаб-қувватлаш учун асосий бўлган муҳим йўналишларни белгилаб беради”.

Киритилди: 14:47 07.05.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!