Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон Байденнинг сўзлари сабаб АҚШга норозилик нотасини юборди

Тожикистон Байденнинг сўзлари сабаб АҚШга норозилик нотасини юборди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) AҚШ элчиси Жон Марк Поммерсхаймга норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик AҚШ президенти Жо Байденнинг Пенсильваниядаги ўт ўчириш пунктига ташрифи чоғида янграган сўзларидан норози эканлигини таъкидлади.

Вазирлик бундай баёнотлар дўстлик ва шериклик руҳига мос келмаслигини қайд этди.

Aввалроқ, Жо Байден ўз баёнотида Тожикистон аҳолисининг мамлакатдан кетиш эҳтимолини баҳолаганди. У агар Тожикистон аҳолисига ҳам АҚШга кетиш имкони берилса, аҳоли Aфғонистондаги каби шассига осилган ҳолда мамлакатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишини айтганди.

Киритилди: 15:36 14.09.2021. Ўқилди: 4203 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!