Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тожик-қирғиз отишмасидан икки ҳафта ўтиб, Эмомали Раҳмон қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Тожик-қирғиз отишмасидан икки ҳафта ўтиб, Эмомали Раҳмон қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Танқидлар фонида Тожикистон Президенти Қирғизистон билан чегарада қонли тўқнашувлардан икки ҳафта ўтиб қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

12 май куни Рамазон байрами муносабати билан йўллаган хабарида Эмомали Раҳмон шундай деди: “Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасидаги можаро натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдираман". У ярадорларга ва жароҳат олганларга тўлиқ тикланишларини тилаб қолди.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида тўқнашувлар 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтди. Aммо фақат 6 май куни Тожикистон ҳукумати чегаралардаги тўқнашувлар пайтида 19 киши ҳалок бўлгани ва 87 киши яраланганини тасдиқлади.

Қирғизистон томонининг маълумотларига кўра 189 нафар Қирғизистон фуқароси жароҳат олган ва 36 киши, шу жумладан икки бола ҳалок бўлган. 

Сўнгги икки ҳафта ичида чет элдаги тожик мухолифати вакиллари Раҳмонни қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирмагани учун бир неча бор танқид қилдилар.

Расмийларнинг таъкидлашича, улар қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш учун ташриф буюришган ва Президентнинг топшириғига биноан ҳар бир оилага 70 минг сомоний (6000 доллардан ортиқ) беришган.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари бир-бирини можарони бошлаганликда ва улкан зарар етказганликда айбламоқда. Икки мамлакат Бош прокуратуралари чегарадаги воқеалар юзасидан жиноий иш қўзғашди.

Киритилди: 20:37 13.05.2021. Ўқилди: 4025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!