Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожик-қирғиз можароси: отишма туфайли қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди

Тожик-қирғиз можароси: отишма туфайли қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди

Қирғизистоннинг қишлоғи аҳолиси Тожикистон билан чегарада можаро туфайли эвакуация қилинган, бу хақда Боткен вилояти маъмурияти матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

"Тожикистон билан чегара яқинидаги Кўктош қишлоғи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча уйларидан мактаб биносига кўчирилди", - деди манба. Шунингдек, маъмурият вакилининг сўзларига кўра, чегара ҳудудида жойлашган Дахма тумани аҳолиси ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, жума кунига ўтар кечасида, номаълум шахслар бир нечта машиналарга ва қирғиз аҳолисининг уйлариига тош отганлар. Фавқулодда вазият жойига етиб келган чегарачилар кичик калибрли қуроллардан ўққа тутилди. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ўқ отиш Тожикистон ҳудудидан олиб борилган.

"Айни пайтда отишма тўхтатилди. Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида вазият нисбатан барқарор. Хусусан, Боткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмалари хизматни кучайтирилган тартибда олиб бормоқда", - дейилади чегара хизмати хабарида.

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги зиддиятлар ҳудудига айланди. Асосий сабаб - чегаралар қатъий делимитизация қилинмаганлиги боис иккала давлат чегаралари қаердан ўтаётганлигини аниқлаш имкони йўқлигида.

Киритилди: 11:25 10.01.2020. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!