Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди, бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Исфара шаҳри ҳокими Иқбол Тешаев сўзларига кўра, Хўжа (Тожикистон) ва Ўрта-Бўз (Қирғизистон) қишлоқ аҳолиси ўртасида янги можаро юз берди.

Қирғизистон бозор қурмоқчи бўлган жойда Тожикистон томони йўл қуриши ҳаракати келишмовчиликка олиб келди.

Интернетда тарқалган видеода ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узилишини эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида Хўжа ва Ўрта-Бўз қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиқди. Ўша вақтда томонларнинг бири юз метр асфальт ётқизишга ҳаракат қилган.

Шунингдек, шағарни машиналарда ташилиши сабабли Варух ва Оқсай аҳолиси ўртасида можаро юз берди. Тожик-қирғиз чегарасининг узунлиги тахминан 970 кмни ташкил қилади. Икки республика чегарани бўлиш ишларини якунига етказмаган.

 

Киритилди: 14:53 04.09.2019. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!