Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тихановская Белоруссия ОМОНини террористик гуруҳ деб тан олишга чақирди

Тихановская Белоруссия ОМОНини террористик гуруҳ деб тан олишга чақирди

Белоруссия оппозицияси етакчиси Светлана Тихановская ОМОН ва республика Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармасини террористик ташкилотлар деб тан олишни таклиф қилди.

Бу ҳақда сиёсатчининг Телеграм-каналида маълум қилинди.

"Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси ва ОМОН жиноий тўдаларга айланган экан, биз ушбу ташкилотларни экстремистик ёки террористик деб тан олиш тартибини бошлаймиз", деган Тихановская.

Унинг таъкидлашича, тергов тугагунига қадар ишдан бўшамайдиган барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари террорчиларнинг шериклари деб тан олинади ва уларнинг мол-мулки мусодара қилинади.

“Ўз навбатида, фақат халқ тарафига ўтадиган омончиларгина амнистия ҳақида ўйлашлари мумкин”, дея қўшимча қилди Тихановская.

Киритилди: 04:30 22.11.2020. Ўқилди: 1816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!