Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғариб-Ободий Тегеран АҚШ билан зиддиятни тўхтатиш бўйича тузилган меморандум доирасида зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни тўхтатганини маълум қилди.
Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Биз Исломобод меморандуми бўйича зиммамиздаги мажбуриятларни бажаришни тўхтатиб турдик... Биз ўз мажбуриятларимизни бажармаяпмиз ва мамлакатни ҳимоя қилиш билан бандмиз», — деди у.
У АҚШ меморандумни бузганини таъкидлади.