Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

Японча усулда янги тишларни ўстириш олимлар ўртасида баҳсларга сабаб бўлмоқда. Янги технология бир пайтнингнинг ўзида ҳам инқилобий, ҳам баҳсли — чунки бу тишларнинг функционаллиги савол остида.

«Одамларнинг тишини учинчи марта ўстириб беришга қодир яширин тиш томирлари борлиги айтилаётгани ҳам инқилобий, ҳам баҳсли масала», — деди Гонконг университети эндодонтия клиник профессори Чэнфэй Чжан.


Мавзуга доир: Тиш ўстирадиган дорининг клиник синовлари сентябрдан бошланади


Гап Осакадаги Китано шифохонасининг Тиббиёт тадқиқотлари институти илмий кашфиёти ҳақида кетмоқда. Япон олимлари тўкилган тишлар ўрнида янгилари ўсишини таъминловчи восита ишлаб чиқишганини маълум қилишганди.

Улар ўтказаётган тадқиқотга олти ва ундан ортиқ тиши тушган (аплезияга учраган) беморлар танланмоқда, бироқ саволлар талайгина, масалан, «янги тишлар» беморларнинг илгариги ўз тишлари ўрнини функционал ва эстетик жиҳатдан боса оладими?

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!