Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

TIME журнали YouTube бош директори Нил Моҳанни “Йил раҳбари” деб топди

TIME журнали YouTube бош директори Нил Моҳанни “Йил раҳбари” деб топди

TIME журнали 2025 йил учун “Йил раҳбари” мукофотини YouTube’нинг бош директори Нил Моҳанга тақдим этди.

Нашр Моҳаннинг рақамли медиа бозоридаги катта ўзгаришлар даврида YouTube’ни муваффақиятли бошқаргани, платформанинг аудиторияси ва таъсирини янада оширганини асосий омил сифатида қайд этди.

Нил Моҳан 2023 йилда раҳбарликка келганидан буён YouTube телевидения, спорт трансляциялари, қисқа видеолар ва подкастлар бозорида ўз нуфузини янада мустаҳкамлади.

TIME мақоласида таъкидланишича, Моҳан индустрияда шов-шувсиз, аммо самарали раҳбар сифатида эътироф этилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:16. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!