Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хитойнинг ByteDance компанияси бош компанияси TikTok'нинг Қўшма Штатлардаги фаолияти устидан назоратни америкалик ва халқаро инвесторларга ўтказадиган қўшма корхона тузиш бўйича мажбурий шартномаларни имзолади, дея хабар беради агентлик.
Оracle, Silver Lake ва MGX янги компаниянинг 80,1 фоизига эгалик қилади, ByteDance эса 19,9 фоиз акцияларни сақлаб қолади.
TikTok бош директори Шоу Цзуи-чью ходимлар учун эслатмада мазкур қўшма корхона "АҚШ маълумотларини ҳимоя қилиш, алгоритм хавфсизлиги, контентни модерация қилиш ва дастурий таъминот сифатини таъминлаш бўйича ваколатларга эга бўлган мустақил юридик шахс сифатида фаолият юритишини" билдирди.
Маълумотларга кўра, келишув 2026 йил 22 январда якунланиши режалаштирилган бўлиб, янги компаниянинг қиймати тахминан 14 миллиард долларни ташкил этади.