Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

The Washington Post газетасида ҳам қисқартириш бошланди

The Washington Post газетасида ҳам қисқартириш бошланди

The New York Times'нинг манбаларга таяниб хабар беришича, миллиардер Жефф Безосга тегишли The Washington Post раҳбарияти ходимларга кенг кўламли қисқартиришлар спорт, маҳаллий ва халқаро янгиликлар бўлимларига таъсир қилиши кутилаётганини айтган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, газета ходимларининг қарийб 30 фоизи, жумладан, бизнес бўлимлари ва таҳририятнинг 800 га яқин журналистидан 300 дан ортиғи ишдан бўшатилади.

The Washington Post бош муҳаррири Метт Мюррей эса ходимлар билан суҳбатда газета жуда узоқ вақт давомида жуда кўп пул йўқотганини ва ўқувчиларнинг эҳтиёжларини қондира олмаганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!