Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тезкор хабар: Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди

A A A
Тезкор хабар: Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди

Аввалроқ, Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 сентябрь куни соат 18:00 да Бинали Йилдирим ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда турк парламенти раисини кутиб олишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.   Бинали Йилдиримни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Нуриддинжон Исмоилов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳмедов, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмед Башар Шен кутиб олган.   Туркия Парламенти раиси 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашади.   У 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига жўнайди. Самарқанддаги тарихий зиёратгоҳларда бўлиб, 26 сентябрь куни Бухорога боради. Бухоро зиёратидан сўнг, шу куннинг ўзида Анқарага қайтади.  Дарвоқе, Парламент раиси сифатида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Бинали Йилдирим мамлакатда илиқ кутиб олинди. Аэрпортда уни ўзбек миллий либосларида болалар гуллар билан қаршилади. Ўзбек парламенти раиси ўринбосари Нуриддинжон Исмоилов Йилдиримнинг ташрифи муносабати билан кечки овқат дастурхонини ёзмоқда.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 21:01 23.09.2018. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар