Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тез орада эронликларга хориждан ёрдам келади

Тез орада эронликларга хориждан ёрдам келади

Тез орада эронликларга хориждан ёрдам келади – Ризо Паҳлавий.

Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли, мухолиф сиёсатчи Ризо Паҳлавий мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари янги босқичга ўтаётганини айтиб, эронликларга уларнинг ёлғиз эмаслигини ва яқин вақт ичида четдан ёрдам келишини маълум қилди. У бу ҳақда Х платформасида эълон қилинган видеомурожаатида айтиб ўтди.

"Мен Ислом Республикасини ағдариш ва азиз Эронимизни қайтариб олиш учун миллий қўзғолоннинг янги босқичини эълон қиламан. Эрон ичида, шаҳарларнинг марказий кўчаларини эгаллаб, уларни назоратда ушлаб туришдан ташқари, режимнинг ёлғон тарғиботи ва алоқа воситаларини узиб қўйиш учун масъул бўлган барча муассаса ва идоралар қонуний нишонлар ҳисобланади.

Давлат муассасалари ходимлари ҳамда қуролли ва хавфсизлик кучлари аъзолари олдида имконият бор: халқ томонига ўтиб, миллат билан бир сафда туриш ёки халққа қарши қотиллар билан ҳамкорликни танлаб, ўзларига миллатнинг абадий уяти ва лаънатини сотиб олиш", — деди Паҳлавий ўз мурожаатида.

Бундан ташқари, оммавий норозилик намойишлари фонида Эронга қайтишга тайёр эканини билдирди ва АҚШ раҳбариятини “ҳал қилувчи” пайтда ҳаракат қилишга чақирди.

"Барча Эрон элчихоналари ва консулликлари Эрон халқига тегишлидир. Энди уларни Ислом Республикасининг шармандали байроғи ўрнига мамлакат миллий байроғи билан безаш вақти келди. Биз ёлғиз эмасмиз. Дунё бўйлаб ёрдам ҳам тез орада етиб келади. Кейинги хабарларимни кутинг", — деди Эрон сўнгги шоҳининг ўғли.

Киритилди: Бугун 18:19. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!