Ҳукумат қарори (ВМҚ-51, 11.02.2026 й.) билан халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникум ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.
Қарорга кўра:
➖ 100 фоизлик устама: Халқаро дастурларга жалб қилинган директор, бош бухгалтер, ўқитувчи ва усталарга ҳар ойлик мажбурий устама берилади.
➖ Рағбатлантириш жамғармаси: Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида махсус жамғарма ташкил этилади.
➖ Натижага қараб мукофот: Юқори рейтинг балли тўплаган педагоглар базавий ставкасига нисбатан 200 фоизгача қўшимча рағбатлантирилади.