Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Техникум битирувчиларига 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади

Техникум битирувчиларига 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади

Ҳозирда профессионал таълим тизими 3 турдаги жами 672 та муассаса: 333 та касб-ҳунар мактаби, 112 та коллеж ва 227 та техникумдан иборат бўлиб, ушбу муассасалар табақалашгани ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани натижасида уларнинг қувватларидан унумли фойдаланилмаётгани аниқланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълумотларига кўра, профессионал таълимда яхлит бошқарув тизими мавжуд бўлмагани ва муассасалар 27 та вазирлик ва идора бўйсунувига берилгани сабабли уларнинг фаолияти самарали ташкил этилмаган. Вазирликлар ўртасида мувофиқлаштириш бўлмагани учун 75 та касбга ўқитиш марказида ўқитилаётган 30 дан ортиқ касб яқин ҳудуддаги 275 та профессионал таълим муассасасида ҳам ўқитилмоқда.

Эндиликда давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 16 октябрдаги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

3 турдаги муассаса оптималлаштирилиб, уларнинг негизида барча даражалар ва йўналишлар бўйича кадр тайёрлайдиган ягона муассаса тури – техникумлар фаолияти йўлга қўйилади. Бунда 672 та профтаълим муассасаси негизида 600 та техникум ташкил этилади, 71 та таълим муассасаси мактабларга берилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади. Барча дастурларни битта муассаса негизида ўқитиш натижасида таълим даражаларининг узвийлиги, узлуксизлиги ва интеграцияси таъминланади ҳамда уларнинг смена коэффициенти нормаллашади.

14 та техникумда тажриба тариқасида 12 та квалификация бўйича Пирсон компаниясининг БИТЕК дастури жорий қилинади.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!