Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Техасда АҚШ армиясининг AH-64 Apache вертолёти ҳалокатга учради

Техасда АҚШ армиясининг AH-64 Apache вертолёти ҳалокатга учради

АҚШ Қуролли кучларининг AH-64 Apache жанговар вертолёти Техас штатида ҳалокатга учради.

АҚШ армияси маълумотига кўра, Форт-Ҳуд ҳарбий базасида жойлашган AH-64 Apache вертолёти Техаснинг Саладо шаҳарчаси яқинида қулаган.

Ҳодиса жойида маҳаллий фавқулодда хизматлар, ҳарбий қутқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иш олиб бормоқда.

Дастлабки хабарда жабрланганлар ва ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ кейинроқ маҳаллий расмийлар вертолётда бўлган икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, вертолёт одатий ўқув парвозини амалга ошираётгани маълум қилинди. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: Бугун 03:29. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!