Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги метан «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги метан «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги АГТКШларни табиий газ билан таъминловчи “Термиз саноат тармоғи”га ГРСдан чиқиш қисмида коллекторга келувчи газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмада носозлик юзага келган.

Шу сабабли Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган метан «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш юзасидан барча чоралар кўрилаётган бўлиб, носозлик бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Киритилди: 22:00 11.09.2024. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!