Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темурхўжа Aбдухолиқовнинг фарзанди вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
Темурхўжа Aбдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубида тўп суради. У яқинда «Локомотив»нинг Туркия йиғинида ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этганди.
«Aniq.uz» Темурхўжа Aбдухолиқовга фарзандининг бевақт вафоти муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.