"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг жамоани тарк этса, унинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятга қарамай, бош мураббий ўз жойида қолади. 54 ёшли мутахассис "Порту" ва "Астон Вилла"га қарши баҳслардан аввал жиддий босим остида.
Клуб раҳбарияти вазият яхши томонга ўзгаришини хоҳлаяпти, аммо шошилинч қарор қабул қилмасдан, ҳаммасини жиддий кўриб чиқмоқчи.
"Юнайтед"дагиларнинг фикрича, вазият ва натижалар ўзгармаса, мураббий алмашади. Қисқа муддат учун энг яхши вариант сифатида тен Хаг ассистенти Руд ван Нистелройни кўришмоқда.
Тен Ҳаг шогирдлари АПЛда 6-турдан сўнг 7 очко тўплаб, 12-ўринни эгаллаб турибди.