Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Телекоммуникация хизматлари қоидалари янгиланди

Телекоммуникация хизматлари қоидалари янгиланди

Энди:
➖ Рақамни сақлаш муддати узайтирилди. Шахсий ҳисобда маблағ етарли бўлмаган тақдирда рақамни бекор қилиш муддати 2 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Бу абонентга рақамни сақлаб қолиш имконини беради;
➖ Тарифни бепул алмаштириш ҳуқуқи берилди. Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тарифга бепул алмаштириши мумкин. Фақат муайян гуруҳ ёки чекланган ҳудуд учун мўлжалланган махсус тарифлар бундан мустасно;
➖ Олдиндан хабардор қилиш мажбурий бўлди. Тариф шартлари ўзгарган тақдирда, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин ОАВ, расмий сайт ёки СМС орқали хабардор қилинади;
➖ Уйга бориб хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Хизмат пунктига кела олмайдиган фуқаролар учун яшаш жойига бориб хизмат кўрсатиш, шунингдек олис ва етиб бориш қийин ҳудудларда сайёр мобил хизматлар ташкил этилади.

Киритилди: Бугун 19:41. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!