Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Telegram Россиянинг айбловларини рад этди

Telegram Россиянинг айбловларини рад этди

Telegram Россиянинг “Ғарб махсус хизматлари мессенжернинг шифрланишини бузган” деган айбловларини рад этди.Бу ҳақда Reuters ъабар бермоқда.

"Россия ҳукумати томонидан мессенжеримизнинг шифрланиши бузилгани ҳақидаги баёнот атайин тарқатилган уйдирмадир", дея Теlegram'нинг расмий баёнотини келтиради агентлик.

Компания бундай баёнот берилишини Россия расмийларининг “Теlegram'ни тақиқлаш ва фуқароларни оммавий кузатув ҳамда цензура учун яратилган, давлат назоратидаги платформадан фойдаланишга мажбурлаш” ҳаракатлари билан изоҳлади.

Аввалроқ Россия алоқа вазири Максут Шадаев хорижий давлатлар махсус хизматлари Telegram'даги ёзишмаларга кириш имконига эга эканини айтганди.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!