Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Телеграм аккаунтларни бузган “хакер” ушланди

Телеграм аккаунтларни бузган “хакер” ушланди

Чирчиқлик йигит зарарли APK дастурлар орқали аккаунтларни бузиб, уларни 100–300 минг сўмдан сотиб келган.

У мижозларига дастурдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериб, ҳатто “техник ёрдам” ҳам кўрсатган.

Ушбу дастурлар орқали:

— Telegram аккаунтларга яширин уланиш;

— SMS хабарларни ўқиш;

— банк карталаридан пул ечиш имкони бўлган.

Фаолиятини юритиш учун 5 дан ортиқ Telegram канал ва гуруҳлар очган. ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.

Киритилди: 17:49 29.04.2026. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар