Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Теҳронда Дональд Трамп тасвирланган баннер пайдо бўлди

Теҳронда Дональд Трамп тасвирланган баннер пайдо бўлди

Эрон пойтахти Теҳрон марказидаги Инқилоб майдонида АҚШ президенти Дональд Трамп тасвирланган йирик баннер ўрнатилди.

ОАВ маълумотларига кўра, баннерда Трамп қора тобут ичида тасвирланган бўлиб, унда инглиз тилида зўравонликка чақирувчи мазмундаги ёзув ҳам жойлаштирилган.

Хабарларга кўра, баннер 15 июль куни Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда пайдо бўлган. Композицияда форс тилидаги шиорлар ва сўнгги сиёсий воқеаларга оид рамзлар ҳам акс этган.

Нашрлар қайд этишича, баннер Эронда АҚШ ва Исроил раҳбарларига қарши қаратилган кескин чақириқлар янграган мотам тадбирларидан бир неча кун ўтиб ўрнатилган.

Баннер суратлари ижтимоий тармоқлар ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалиб, Эрон ва АҚШ ўртасидаги давом этаётган таранглик фонида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Киритилди: 18:58 16.07.2026. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!