Эрон Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Моҳсен Ризоий Эрон ўзига нисбатан қўлланган «барча санкциялар» олиб ташланмагунча жанговар ҳаракатларни тўхтатмаслигини маълум қилди.
«Уруш етказилган зарар учун тўлиқ товон пули олингунча, барча иқтисодий санкциялар бекор қилингунча ва АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашмаслиги бўйича халқаро ҳуқуқий кафолатлар берилгунга қадар давом этади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fars агентлиги.