Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг айтишича, у август ойида ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Россияга ҳеч қандай қурол етказиб берилмаган.
"Биз Россияга қурол етказиб бермаганмиз", — дея таъкидлади Пезешкиён матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, Пезешкиён Эрон ва Россия муносабатларни сақлаб қолиш “ҳуқуқига эга эканини қўшимча қилиб, Украинадаги урушни НАТО "шарққа томон кенгаймаслик" ҳақидаги ваъдасини бузган ҳолда қўзғатганини айтди.
Cентябр ойи бошида Ғарб матбуоти Россия Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Эрондан қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталарни олгани ҳақида хабар берган эди. Расмий Вашингтон бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор қилди. Украина эса Эронни икки томонлама муносабатлар учун "ҳалокатли оқибатлар"дан огоҳлантирди.