Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Теҳрон Ироқни Ҳўрмуз бўғозидаги барча чекловлардан озод қилди

Теҳрон Ироқни Ҳўрмуз бўғозидаги барча чекловлардан озод қилди

Эрон Ироқ кемаларига Ҳўрмуз бўғози орқали махсус рухсатномасиз эркин ҳаракатланишга рухсат берди. Бу ҳақда The National хабар берган. Маълумотни бошқа манбалар ҳам тасдиқламоқда.

«Қардош Ироқ биз Ҳўрмуз бўғозида жорий этган барча чекловлардан озод қилинди», — дейилади Эрон томони баёнотида.

Шу тариқа, Ироқ кемалари учун бўғоздан ўтишда махсус рухсат олиш талаби бекор қилинди. Айни пайтда Ҳўрмуз орқали умумий кема қатнови ҳамон чекланган бўлиб, бу стратегик йўлакдаги ҳаракат одатий даражадан анча пастлигича қолмоқда.

Киритилди: 20:34 22.08.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!