Эрон Беларусь Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш ниятини қўллаб-қувватлайди, деди Эроннинг Минскдаги элчиси Саид Ёрий.
"ШҲТ минтақамиз иқтисодиёти, сиёсати ва хавфсизлиги соҳасида жуда муҳим ташкилот. Беларусни биламиз. Бу давлатни ташкилотга қабул қилиш жараёни бошланди ва биз бу ҳаракатни, албатта, қўллаб-қувватлаймиз”, деди у.
Элчи Минск ва Теҳрон халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаши, Ғарб санкцияси ва бошқа чораларга қарши курашиши зарурлигини таъкидлади. Унинг эслатишича, Эрон 40 йилдан ошдики, санкция остида қолмоқда. Бу Эрон халқи учун жиддий синов.
“Бинобарин, айнан шу даврда биз анча кучайдик, ядро энергетикаси, нано технология, илдиз ҳужайрасини тадқиқ қилиш ва ҳатто, коинот соҳасида ажойиб натижаларга эриша олдик”, дея қўшимча қилган Саид Ёрий.
Дипломат Беларусь ва Эрон муносабати бугунги кунда ривожланиш чўққисида эканига ишонч билдирди.