Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропортидан барча рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Эрон давлат ахборот агентлиги ISNA аэропортнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар бермоқда.
"Имом Хомайний аэропорти нормал ҳолатда, бироқ мавжуд вазият туфайли барча рейслар бекор қилинди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, парвозлар вазият барқарорлашганидан кейин ва Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти тегишли рухсатнома берганидан кейин қайта бошланади.