Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таъзия! Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими вафот этди

Таъзия! Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомурод 84 ёшида вафот этди. Aniq.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради. 

У 1937 йил 20 сентябрда Жондор туманида туғилган.

Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган (1954–1959). Дастлаб тумандаги ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган (1959–1967). Сўнг туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири (1967–1969), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти бўйича радиомухбири (1969–2006) вазифаларида ишлаган.

Шоирнинг илк шеърий китоби “Шабнам жилваси” (1983), деб номланади. Шундан сўнг унинг “Ойдинда кезаман” (1985), “Чақмоқ” (1990), “Наволарим” (1992), “Кўклам қўшиғи”(1995), “Ватан васфи” (1997), “Олам ичра олам” (1997), “Қалбим қатраси” (2002), “Бобо шаҳрим” (2003), “Рангин руҳият” (2005), “Заррин япроқлар” (2006), “Марварид доналар” (2008), “Соғинч соҳили” (2009), “Ватаним – кенг жаҳоним” (2011), “Изҳор” (2011), “Ҳурлик қасидаси” (2011), “Меҳр меҳвари” (2014), “Соғинч соҳили” (2016), “Диёр ва ёр” (2019) китоблари дунёга келган.

Киритилди: 13:01 02.02.2021. Ўқилди: 11512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!