5 сентябрь куни Татаристоннинг Заинск туманида аянчли автоҳалокат юз берди ва оқибатда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Татаристон прокуратурасига кўра, ушбу ҳодиса Набережний Челни-Олметевск йўлининг 38-километрида содир бўлган. Nexia енгил автомобили номаълум сабабга кўра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва енгил машинада бўлганлар ҳалок бўлган.
“Татаристондаги юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди, уларнинг жасадлари ватанига қайтарилади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлаб, жасадларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатилганини маълум қилган.