Татаристон мусулмонлар идораси Ислом қоидаларига амал қилувчи татарлар учун алоҳида қишлоқ қурмоқчи, дея хабар бермоқда «Бизнес Online» нашри.
Мазкур лойиҳа ҳақида Татаристон муфтийсининг ўринбосари Мансур Жалолиддинов маълум қиллган. Унинг айтишича, этноқишлоқ учун ҳали жой танланганича йўқ, бунинг учун Лаишевский ва Пестречинский туманлари ўрганилмоқда. Қишлоқнинг ўз масжиди ва мадрасаси бўлади.
Қишлоқда яшовчиларга турар жойларини ижарага бериш тақиқланади.
Manba: azon.uz