Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси денгиз сатҳидан 540 метр баландликда Тошкент вилоятининг Тошкент минерал сувлари қишлоғида жойлашган. Санаторий 10 гектар майдонда жойлашган бўлиб, атрофи турли хил манзарали дарахтлар, арча, оқ қайин, шифобахш дарахт ва доривор ўтлар билан бурканган. Бинолар ичида қишки манзарали боғлар ташкил қилинган. Санаторий бир вақтнинг ўзида 255 нафар дам олувчини қабул килиш имкониятига эга бўлиб, хоналар стандарт бир, икки кишилик, люкс ҳамда 11 та оилавий коттежлардан иборат. Ётоқхоналар энг замонавий, жаҳон стандартлари асосида жиҳозланган бўлиб, кунлик санитар-гигиеник воситалар билан тўлдирилган.

Санаторий ҳудудида маъмурият, ресторан, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, турк, рус, фин сауналари, туз ғори, кинотеатр, амфитеатр, алоэ ва қайиқ шаклида қурилган фавворалар, меҳмонлар учун кафе, ходимлар учун турар жой ҳамда овқатланиш мажмуаси, автотураргоҳ жойлашган.

Санаторийнинг асосий даволаш омили 1300 метр чуқурликдан чиққан гипертермал ( 49-52С), таркиби натрий, хлор, гидрокорбонат, кремний ва бошқа минерал тузларга тўйинган шифобахш термал минерал булоқдир. Ушбу минерал сувлар ошқозон-ичак тизими касалликларини даволашда, асосан, сурункали гастритлар, ошқозон яраси, қабзият, ошқозон ости бези касалликларида кунига 3 маҳал 200 граммдан истеъмол қилинади.

Мазкур санаторий кўп тармоқли тиббий муассаса ҳисобланиб, унда энг юқори малакали шифокорлар – кардиолог, гастроэнтеролог, эндокринолог, гинеколог, уролог, невропатолог, УТТ, физиотерапевт шифокорлар фаолият юритадилар. Улар ёрдамида даволанувчилар функциональ ташхислар (УТТ, ЭКГ, Спирография) ва лаборатор текширувлари (клиник, биохимик, ИФА)дан ўтказилиб, ташхисланади ва физиомуолажалар тавсия этилади. Дам олувчиларни соғломлаштириш мақсадида санаторийда мавжуд бўлган барча имкониятлардан кенг фойдаланиб, ўз вақтида даволаш ишлари амалга оширилади.

Санаторийда даволанувчиларга юрак-қон томир, асаб, ошқозон-ичак касалликлари, эндокрин, гинекологик, урологик касалликларни даволаш, шунингдек, республикамизда ҳозирги кунда барчани ташвишга солиб келаётган коронавирус инфекциясини ўтказгандан кейин соғломлаштириш муолажалари ҳам олиб борилади. Бунда даволанувчиларга махсус дастур асосида ишлаб чиқилган даво муолажалари, жумладан, замонавий барокамерада оксигенотерапия муолажалари, тузли ғор, коронавирус инфекциясини даволаш даврида қабул қилинган интенсив антибиотикатерапиядан сўнг ошқозон-ичак, жигар тизимини тиклаш, ўпка тизимини дренаж қилувчи даволи уқалаш муолажалари, озонатерапия, ингаляция, физиотерапия, лазеротерапия, сув ости уқалаш муолажалари, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан ташқари шифокор кўрсатмасига асосан индивидуал ёндашган ҳолда беморнинг ўзи билан олиб келган дори-дармонлар ҳисобига инъекцион дори-дармонли муолажалар қилинади.

Санаторийнинг даволаш бўлими замон талабига кўра юқори технологик ташхислаш ҳамда Европа давлатларидан олиб келинган ва Англия технологиялари асосида яратилган даволаш физиотерапия тиббий ускуналар билан жиҳозланган.

Шунингдек, санаторийда даволанувчилар учун барча санитария талабларига тўлиқ жавоб берувчи фақат бир маротаба ишлатиладиган тиббий анжомлардан фойдаланган ҳолда ошкозон-ичакларни дуоденал зондлаш билан ювиш муолажалари, доривор гиёҳлардан тайёрланган фитодамламалар, бальнеотерапия-шифобахш минералли замонавий «Ладога» ванналари, сув ости уқалаш ва марваридли муолажа учун «Гольфстрим» ванналари, сув муолажалари учун «Вуокса – Экстра» мажмуаси (циркуляр, восходящий, нисходяший душлар, душ Шарко), 4 камерали «Истра-4К» ва «Онега» ўтириш ванналари, минерал сув остида умуртқани тортиш «Атланта» ускунаси, ичакларни минерал сув билан ювиш (колонгидромат) ускуналари ёрдамида муолажалар қабул қилишлари учун алоҳида ванна бўлими мавжуд. Суяк – бўғин касалликлари, артроз, остеохондроз, радикулит касалликларини даволаш учун парафин – озокерит муолажалари, Озарбайжон давлатида машҳур бўлган «Нафтовит» сувли ва шифобахш балчиқ муолажалари учун мўлжалланган «Комфорт плюс» кушеткаларида шифобахш балчик билан аппликацион усули, яъни танага суртиш (балчикли ванна), аёллар гинекологик ҳамда эркаклар урологик касалликларида балчиқли тампонлар куйиш усуллари ҳамда косметологияда юз ва тана соҳаларига маска усулидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Даволаш бўлимида эркаклар сартарошхонаси ва санаторийга даволаниш учун келган аёллар учун косметология хонаси ташкил қилинган. Ҳар бир аёл малакали кўп йиллик тажрибага эга косметолог-дерматолог шифокор томонидан юз ва териларни гўзаллаштириш учун косметология муолажаларини даволаниш жараёнида бемалол қабул қилишлари мумкин бўлади. Моҳир мутахассислар томонидан (бир вақтнинг ўзида 16 беморга мўлжалланган) уқалаш муолажалари қилинади.

Санаторийда физиотерапия, бальнеотерапия, сув билан даволаш усуллари билан бирга ҳар бир даволанувчининг ташхиси ва жисмоний ҳолати инобатга олинган ҳолда тузилган гуруҳларда даволаш жисмоний машғулотлар, «йога» машғулотлари, ўпка-нафас гимнастикалари, очиқ ҳавода терренкур, скандинавча юриш, велосипедларда юриш, аэрогимнастика, қуёшли ванналар қабул қилиш, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаларида сузиш, турк, фин сауналаридан, тренажёрлардан фойдаланиш каби муолажалар олиб борилади. Ушбу машғулотлар инсон организмини чиниқтириш, иммун тизимини ошириш, соғломлаштириш, касалликни олдини олиш мақсадида ташкил қилинган.

Санаторий ресторани бир вақтнинг ўзида 255 та дам олувчиларни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, овқатланиш «швед столи» услубида йўлга қўйилган. Швед столида қўй, мол, товуқ, балиқ, қуён, курка гўштидан тайёрланган ўзбек, уйғур, рус, хитой ва европа давлатларига мансуб таомлар, салатлар, қандолат маҳсулотлари, қуруқ ва ҳўл мевалар, шарбатлар, полиз маҳсулотлари билан бирга 9,10,15 столлар учун парҳез овқатланиш, қанд касалликлари учун турли маҳсулотлар билан тўлдирилган бурчак, дам олувчи талаби асосида қуймоқ «Омлет» тайёрлаш мосламаси билан жиҳозланган. Ёз фаслида овқатланиш санаторийнинг манзарали жойидаги ёзги ресторанда «Пикник» услубида ташкил этилади.

Дам олувчиларга маданий ҳордиқ чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида санаторий кинотеатри ва ёзги амфитеатрда элга танилган санъаткорлар, кулги усталари, давлат арбоблари, илм-фан намояндалари билан концертлар, кечалар, кинофильмлар намойиш этилади. Катталар учун билярд, теннис столи, шахмат-шашка, нарда, болалар учун уйингоҳ ва плейстейшенлар ташкил этилган. Дам олувчиларга сервис хизматни кучайтириш мақсадида ҳудудда ҳаракатланишлари учун электромобиль хизматлари йўлга қўйилган.

Санаторийга келган чет эл фуқаролари ҳафтада бир марта Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига экскурцияларга олиб борилади.

«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)«Ташкент Термал минерал сувлари» санаторийси: қулайлиги, афзаллиги ва қоидалари (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Санаторийга жойлаштириш талаблари

– Дам олувчининг санаторийда даволаниш истагига биноан жойлар хоналар турига (стандарт, люкс) ва даволаш кунларининг умумий нархининг 25% тўлови амалга оширилганда бронга қўйилади;

– санаторийга Тошкент шаҳрида жойлашган офисда 100% тўлов амалга оширилганда берилган йўлланма билан қабул қилинади. Агар дам олувчи бирор сабабга кўра дам олишга кела олмаса, бора олмаслиги ҳақида 5 кун олдин хабар бермаса бронь учун олинган 25% тўлов жарима тариқасида қайтарилмайди;

– йўлланма учун тўловлар нақд пул, пул ўтказиш, пластик карта орқали амалга оширилади, чет эл ва Ўзбекистон фуқаролари учун тўлов нархи ўзгармайди;

– санаторийга кириш вақти – 12.00;

– санаторийдан чиқиш вакти –10.00;

– санаторий рўйхатхонасига дам олувчи паспорт, йўлланма, сурункали касаллик билан хасталанган беморлар турар жой поликлиникаси участка шифокори томонидан тўлдирилган санатор-курорт карта, ковид касаллиги билан даволанган беморлар касалхона томонидан берилган хулоса ҳамда оилавий жуфтликлар никоҳ гувоҳномаси ва бирга келган фарзандларнинг туғилганлик гувоҳномаларини тақдим этишлари талаб қилинади;

– жойлаштириш вақтида санаторий рўйхатхона ходимлари томонидан дам олувчи ички тартиб билан таништирилиб имзоланади, тартибга риоя қилиши, тартиб бузилган ҳолда жарима тўлаши ҳақида огоҳлантирилади.

Киритилди: 13:55 13.06.2022. Ўқилди: 5717 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!