Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тарихда илк бор Эрон АҚШга нефть импорт қилди

Тарихда илк бор Эрон АҚШга нефть импорт қилди

2021 йил март ойида АҚШ тарихда биринчи марта Эрондан бир миллион баррель нефть импорт қилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги маълумотларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.

АҚШ Энергетика вазирлиги 1981 йилдан бери тегишли статистик маълумотларни олиб боради. Ушбу даврда Эрондан АҚШга 2020 йил октябрь ойида 1,1 миллион баррель нефть маҳсулотларининг импорт қилиниши фақат бир марта қайд этилган.

Эронга қарши нефть санкциялари АҚШ маъмурияти томонидан 2018 йил ноябрь ойида жорий қилинган. Ўтган бир ярим йил ичида АҚШ саккиз мамлакатга Эрон нефтини импорт қилишга рухсат берди.

Киритилди: 19:43 29.05.2021. Ўқилди: 2556 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!