Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Таниқли турк актёри шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Таниқли турк актёри шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Таниқли турк актёрлари Халит Эргенч ва Ризо Кожаўғли шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Haber Global хабарига кўра, суд Халит Эргенчни 1 йил 10 ой 15 кунга, Ризо Кожаўғлини 1 йил 8 ойга шартли равишда озодликдан маҳрум қилган.

Маълумотларга кўра, улар Гези боғидаги воқеалар муносабати билан (2013 йил ёзидаги норозилик намойишлари муносабати билан) жазоланган.

Халит Эргенч "Муҳташам аср," "Минг бир кеча," "Бобил" каби машҳур сериалларда бош ролларни ижро этган.

Киритилди: 18:00 23.05.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!