Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Таниқли рэпер Канье Уэст АҚШ президенти бўлмоқчи

A A A
Таниқли рэпер Канье Уэст АҚШ президенти бўлмоқчи

АҚШлик рэпер Канье Уэст иккинчи бор мамлакат президенти бўлиш истагини билдирди.

У бу ҳақда "Твиттер"даги саҳифасида ёзган.

«Ҳозир биз Америка орзуси, худога ишончни юзага чиқариш ва келажакни қуришни бошлашимиз керак», — дея ёзган санъаткор.

Уэст 2015 йилдаёқ 2020 йилги сайловларда қатнашиш орзусини билдирганди. Аммо у рўйхатдан ўтишга улгура олмаган.

Ноябрда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда амалдаги президент Доналд Трамп ва Обама даврида вице-президент бўлган Жо Байден кураш олиб бормоқда.

Киритилди: 12:10 05.07.2020. Ўқилди: 2914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда