Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан дунё мамлакатларида таълим даражаси электрон тижоратнинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши ўрганилди.
Тадқиқот давомида қуйидаги натижалар олинди:
Таълим дунё мамлакатларида электрон тижорат ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Университет талабалари улушининг 1 фоиз пунктига (ф.п.) ортиши электрон тижоратнинг ривожланиш индекси ўртача 0,06 бирликка ошишига олиб келади.
Таълимнинг таъсири айниқса, даромади ўртачадан паст бўлган мамлакатлар гуруҳида (2500 <ГНИ <4000) яққол кўринади. Ушбу гуруҳ мамлакатларида университет талабалари улушининг 1 фоиз пунктига ошиши, электрон тижоратнинг 0,24 бирликка ривожланишига кўмаклашади.
Электрон тижоратнинг ривожланишига таълим омили билан бир қаторда аҳолининг реал даромадлари ва интернетдан фойдаланувчилар улуши (инфратузилма) ҳам таъсир кўрсатади.