Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади

A A A
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади

Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

«Олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модел тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади.

Электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади. Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда», деди у. 

Киритилди: 15:29 01.02.2021. Ўқилди: 2309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!