Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Талабалар Самарқандда селда оқиб кетаётган бир оилани қутқариб қолди (видео)

Талабалар Самарқандда селда оқиб кетаётган бир оилани қутқариб қолди (видео)

Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети, металлургия йўналиши 2-курс 1-17 гуруҳ талабалари мураббий бошчилигида Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришади.

Саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Талабалар оқим билан келаётган Нексия автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишди.

Киритилди: 09:15 25.04.2019. Ўқилди: 2235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!