Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?

A A A
Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда республика олий таълим муассасаларининг ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларини ҳимоя қилиш, уларга узлуксиз мустақил таълим олиш учун имконият яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ, академик таътил беришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?2. Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш, академик таътил муддатлари ҳамда академик таътилдан сўнг ўқишни давом эттириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?3. Белгилансинки:

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?академик таътил бериш талабани олий таълим муассасасидан четлаштириш ҳисобланмайди;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин;

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?талаба академик таътилдан белгиланган муддат тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилган тақдирда унинг аризасини асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.

Киритилди: 14:10 30.04.2024. Ўқилди: 1303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!