Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 18 март куни автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган. Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларга зарур консуллик ёрдами кўрсатилмоқда. Марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган бўлиб, жасадни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:10. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!