Таиландда мамлакат ҳудудидан самолётда чиқиб кетувчи фуқаролар, шу жумладан хорижликлар учун ҳам солиқ жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра, янги солиқ авиачипта харид қилинаётган пайтда авиакомпаниялар томонидан ёки чипта сотувчи агент томонидан ундирилиши мумкин. Қонун лойиҳаси бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Солиқ Таиланддан самолётда учиб кетаётган барча йўловчилардан, хусусан хорижлик сайёҳлардан ҳам ундирилиши режалаштирилган. Қуруқлик ёки денгиз орқали чиқиб кетувчилар дастлабки босқичда солиққа тортилмайди.